2017 YIL 28 Aprel
 
 
A A A    
 
logo
O’zbekiston Respublikasi yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qo’mitasi
Sayt bo´yicha qidirish
 
Ерга бўлган муносабатларни тартибга солиш унумдор ерларни асраб авайлаш ерлардан оқилона фойдаланиш мавзусида ўтказилган матбуот
2016-06-10 12:00:00

“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси томонидан “Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер тузиш ва ер мониторингини ташкил этиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш, ошириш, шўрланишни камайтириш бўйича ягона давлат сиёсати” мавзусида ўтказиладиган матбуот анжуманига

ПРЕСС-РЕЛИЗ

 “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан 2015 ва 2016 йилнинг ўтган даврида Республикамизда ерлардан оқилона фойдаланишни ташкил этиш, ер тузиш ва ер мониторингини юритиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, шўрланишни камайтириш бўйича муайян ишлар амалга оширилди.

Жумладан, мавжуд ерларимиздан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида, ҳисобот даврида 21,7 минг та ердан фойдаланувчилар билан жойга чиққан ҳолда тушунтиришлар, 39,5 мингдан ортиқ тадбиркорлар иштирокида 808 марта семинарлар ва 343 маротаба оммавий ахборот воситаларида  чиқишлар қилинди.

Қўмита томонидан 176 марта кўргазмали семинарлар ташкил этилиб, уларда тадбиркорлик субъектлари вакилларига 207 турдаги 12,2 мингдан ортиқ нусхада қўлланмалар тарқатилди, 9,8 минг нафар тадбиркорлар иштирокида жами 1649 маротаба "Очиқ эшиклар куни" ўтказилиб, юридик ва жисмоний жахслардан қабул қилинган 2352 та муаммоли масалалар ҳал этилиши таъминланиб, тизимда ташкил этилган "Ишонч телефонлари" орқали тадбиркорлик субъектларидан қелиб тушган 1371 та масалалар юзасидан маълумот ва маслаҳатлар берилди.

“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси томонидан Ер мониторинги юритиш, ер қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва уларни келгусида содир этилишини олдини олиш бўйича қуйи тизимлар томонидан амалга ошириладиган вазифалар белгиланиб, 2015 йил ва 2016 йилни ўтган даврида давомида мониторинг ва ўрганишлар натижасида 5792 та ҳолатда 7730 гектар майдонларда турли ер қонун бузилиш ҳолатлари аниқланиб, шундан 2113 та ҳолат бўйича прокуратура органларига, 469 та ҳолат бўйича суд идораларига, 1226 та ҳолатда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига маълумотлар ва тақдимномалар киритилди ва аниқланган ер қонун бузилиш ҳолатлари бартараф этилиши таъминланди.

1286 та ҳолатдаги 2488 гектар ер майдонларида содир этилган қонун бузилишларга нисбатан юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилиб, 446 ҳолатда тегишли маъмурий жазолар қўлланилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил
15 декабрдаги 362-сонли “Фермер хўжаликлари ер майдонлари ҳажмларини мақбуллаштириш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан мақбуллаштириш якунларига кўра, 35 083 та ер майдонлари ўзгарган ва янгидан ташкил килинган фермер хўжаликларини “Ер участкасини ўзоқ муддатли ижарага олиш шартномаси” расмийлаштирилиб, фермер хўжаликларини ер кадастри хўжжатлари йиғма жилдлари шакллантирилди.

    Жорий йил 1 апрел ҳолатига Республикамиздаги 101454 та фермер хўжаликлари ер майдонлари мақбуллаштирилиб, жорий йил 25 май ҳолатига 160 372 та фермер хўжаликларини ташкил этди.

Бугунги кунда ушбу фермер хўжаликларини “Ер участкасини ўзоқ муддатли ижарага олиш шартномаси” расмийлаштирилиб, фермер хўжаликларини ер кадастри хўжжатлари йиғма жилдлари шакллантириш ишлари якунига етказилмоқда.

         Мавжуд суғориладиган ерлардан унумли фойдаланиш, уларнинг тупроқ унумдорлигини сақлаш, қайта тиклаш ва ошириш, уларни ҳимоя қилиш хамда мақсадли фойдаланишни таъминлаш бугунги кунни долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.

Бу борада Муҳтарам Президентимизнинг 2013 йил 9 апрелдаги                “2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1958-сонли қарори ва ушбу қарор ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 февралдаги 39-сонли қарори асосида “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси томонидан Республикамиз худудларидаги суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тадқиқотлар ўтказилиб, шўрланган тупроқларни хариталарга тушириш ишлари олиб борилмоқда.

Шўрланган ерларни хариталаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида “Тупроқ шўрланиши картограммаларини тузиш” ишларини ўтказиш графиги, “Шўрланган ерларни ҳисобга олиш ва шўр ювиш меъёрларини аниқлаш бўйича услубий кўрсатма”лар ишлаб чиқилиб, тегишли вазирликлар билан келишилди ва шу асосда хариталаштириш ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Ўтган 2014-2015 йиллар давомида Республиканинг бир қанча вилоятлар туманларида тупроқ шўраниш харитограммалари тайёрланиб, жойларга ишлаб чиқиришда фойдаланиш учун тақдим қилинди.

Жумладан: Сирдарё вилоятининг барча тумаларидаги 266,9 минг гектар, Жиззах вилоятининг барча туманларидаги 210,9 минг гектар,  Қашқадарё вилоятининг Косон, Қамаши ва Қарши туманларидаги 137,1 минг гектар Навоий вилояти туманларидаги 96,8 минг гектар, Шунингдек, Хоразм вилояти туманларидаги 217,2 минг гектар суғориладиган қишлоқ ҳўжалик ер майдонларида ҳам дала тадқиқот ишлари амалга оширилди.

         Шу билан бирга, шўрланишни олдини олиш, тупроқ-мелиоратив ҳолатини яхшилаш, унумдорлиги ва маҳсулдорилигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар фермер хўжаликлари раҳбарларига тақдим этилмоқда

 “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ахборот-таҳлил бўлими