2017 YIL 22 Yanvar
 
 
A A A    
 
logo
O’zbekiston Respublikasi yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qo’mitasi
Sayt bo´yicha qidirish
 
2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида Миллий ахборот-коммуникация тизимини комплекс ривожлантириш дастури асосида.
2015-07-01 12:00:00

“Ергеодезкадастр” давлат қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги 1989-сонли 

“Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 2-иловаси    4-5 бандлари бўйича, – “Кўчмас мулк кадастри ва рўйхатдан ўтказиш тизимини интеграллашган ахборот тизимини яратиш” ҳамда “Миллий географик ахборот тизимини яратиш” инвестиция лойиҳалари бўйича тегишли вазирликлар билан биргаликда 2013-2017 йилларда лойила асосида  бир қатор ишларни амалга ошириш вазифалари белгиланган. 2014 йилда лойиҳа Консепцияси, Техник тошириғи (ТЗ) ва Бошланғич техник иқтисодий ҳисоби (ПТЭР) ишлаб чиқилди.

 “Кўчмас мулк кадастри ва рўйхатдан ўтказиш тизимини интеграллашган ахборот тизимини яратиш”  лойиҳаси  бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосарининг топшириғига асосан Жаҳон банки вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказилиб келмоқда. Учрашувларда лойиҳа босқичлари, кўзда тутилаётган натижалар, кутилаётган умумий молиявий харажатлар ва ташкилий тадбирлар  ва лойиҳани молиялаштириш манбалари бўйича  суҳбатлар олиб борилмоқда.

 Жорий йилнинг 30-июндан 10 июлигача Жаҳон банки вакиллари билан навбатдаги учрашувлар белгиланган ва жойларга чиқган ҳолда  кадастр хизматларининг фаолияти билан танишиш  режалаштирилган. Дастлабки учрашув 30 июн куни “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасида бўлиб ўтди.