2017 YIL 28 Fevral
 
 
A A A    
 
logo
O’zbekiston Respublikasi yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qo’mitasi
Sayt bo´yicha qidirish
 
МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ЭРТАМИЗ ТАЯНЧИ
2015-06-19 12:00:00

Билимдан қудратлироқ куч йўқ: билим билан қуролланган одам енгилмасдир.

Ҳар бир соҳадаги ютуқлар ўша соҳадаги кадрлар, мутахассисларнинг билим ва малакасига боғлиқ, десак адашмаймиз. Шу ўринда таъкидлаш керакки, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ҳам ҳар йили ҳудудлардаги мутахассис рахбарларнинг малакаси ваҳуқуқий онгини ошириш мақсадида ўқув семинарлар ташкил қилиб келмоқда.

 2015 йилга белгиланган устивор вазифаларидан келиб чиқиб бу гал тизмдаги Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлим бошлиқлари ҳамда бўлим бош мутахассислари билим ва тажрибасини ошириш мақсадида  Тошкент ирригация ва мелорация институти билан ҳамкорликда  ўқув курслари ташкил этди. Ушбу ўқув курсларида тизимдаги туман (шаҳар) Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлим бошлиқлари ҳамда бўлим бош мутахассислари  соҳага оид маъруза ва амалиёт орқали бир ҳафталик ўқув курсларида ўз  малакаларини оширмоқдалар.

            Ўқув курсининг бошланишида “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси раиси С.Арабов   Ўзбекистон Республикаси ер ресурсларини бошқаришнинг  моҳияти, мақсади ва вазифалари ҳамда амалга оширилаётган ислоҳатлар тўғрисида маъруза қилди.

Ўқув семинарда  Тошкент ирригация ва мелорация институти профессор ўқитувчилари билан биргаликда малакали соха мутахассислари ўқув дастури асосида ерларни муҳофаза қилиш ва ер муносабатларини тартибга солиш, давлат кадастрлари тизимини такомиллаштириш, геодезия ва картография,  ижро интизоми, геоахборот тизими, ахборот алмашинуви ҳамда бўлимда архив ишларини юритиш бўйича  маърузалар ўқишди.

 Шуни айтиб ўтиш жоизки, тингловчиларга  дарслардан ташқари маданий-маърифий тадбирлар, Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларига ташриф буюришдек имкониятлар яратиб берилмоқда. Ўқув семинар жорий йилнинг 11-июлигача давом этади.